Киоск типидаги трансформатор подстанциясини тушириш бўйича кўрсатмалар
Бетон киоск подстанциясини кўтариш - тушириш бўйича кўрсатмалар:
- Тушириш учун ишлатиладиган краннинг кўтариш қуввати бетон киоск подстанциясининг оғирлигидан камида 3 баравар кўп бўлиши керак.
- Бетон киоск подстантцияси ўрнатилган ва винтли 4 дона миқдорида кўтариш пинлари ёрдамида кўтарилади.
- Агар техник қурилма (мослама) ишлатилмаса, юк кўтарувчи арқонларнинг узунлиги 8 метр бўлиши керак ва бу арқонларнинг юк кўтариш қобилияти камида 10 тоннани ташкил қилиши керак.
- Кўтариш пайтида арқонлар кўтарувчи пин билан боғланганлигига ишонч ҳосил қилинг.
- Киоск подстанциясини эҳтиёткорлик билан кўтариб ва олдиндан тайёрланган базага хавфсиз тарзда жойлаштириш керак.
Бетон киоск подстанцияси томини кўтариш бўйича кўрсатмалар:
- Томдаги 4 (тўрт) ҳалқаларга алоҳида 4 метр арқонлар (камида 3 тонна канcалар билан) уланиши керак.
- Томни текис юзага хавфсиз тушириш керак.
- Болға каби асбоб билан томга ўрнатилган собит кўтарувчи канcаларга урманг.